Литва 3 йил деганда ўз майдонида ғалаба қозонди

Литва терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида, ўз майдонида Янги Зеландия терма жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалаба литваликлар учун 3 йил ичида мезбон сифатидаги илк ғалабаси эди. Охирги маротаба, Литва термаси ўз майдонида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Мальта (2:0) терма жамоасини мағлуб этишни уддасидан чиққан эди.

Бундан ташқари, бугунги ғалаба 2019 йилдаги дастлабкиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!