Ливакович фаолиятини Ла Лигада довом эттиради

Chery Tigo 7 PRO

"Динамо Загреб" футболчиси Доминик Ливаковичга "Вильярреал"га ўтишга яқин турибди, дея хабар тарқатди Фабрицио Романо. Испания клуби Давид Райяни ўз таркибига қўшиб олишни истайди, лекин унинг нархи қимматлиги боис "сариқ сув ости кемаси" бу трансферни амалга ошира олмайди. 

Маълум бўлишича, "ВильярреалЛивакович учун "Динамо Загреб"га 8 миллион евро таклиф билан чиққан. Хорватиялик посбоннинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. 

Ливакович Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари орқали барчага яхши таниш. У терма жамоаси билан мундиалниг ярим финалига қадар етиб борди ва 3-ўрин билан чемпионатни якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!