"Ливепуль" қишки трансфер ойнаси учун режа тузди

"Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймерга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.

25 ёшли австрияликнинг немис жамоаси билан шартномаси келаси ёзда тугайди, шунинг боис, инглиз клуби қишда фуболчи билан расмий музокаралар олиб боришлари мумкин бўлади.

Ёзги трансфер ойнасида "Бавария" футболчини сотиб олишни жуда истаган эди, аммо "Лейпциг" ярим ҳимоячини ички чемпионатдаги асосий рақибига қўйиб юборишни истамади.

Олдинроқ мюнхенликлар футболчи билан шартнома шартлари бўйича келишиб олгани малум бўлганди, аммо "Бавария" ярим ҳимоячи учун талаб қилинадиган 30 миллион еврони тўлашни истамади.

Лаймер ўтган мавсумда "Лейпциг" сафида 41 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!