"Ливерпуль" бозор ёпилгунича яна 2–3 футболчи сотиб олади
«Ливерпуль» раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш бўйича ишларни фаол давом эттирмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Мерсисайд клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна икки-уч янги футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирган.
«Қизиллар» диққат марказида ҳозирча икки ном бор: ПСЖ ярим ҳимоячиси Брэдли Баркола ва «Брайтон» сафида ҳаракат қилаётган Янкуба Минте. Ушбу футболчилар клуб раҳбарияти учун асосий трансфер мақсадлари сифатида кўрилмоқда.
Янги мавсум Англия премьер-лигасининг биринчи турида «Ливерпуль» сафарда «Ньюкасл» меҳмони бўлди. Курашларга бой ўтган учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Кейинги турда «қизиллар» ўз майдонида «Ноттингем Форест»ни қабул қилади. Беллашув 29 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар