“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ бўйича якуний қарорга келди
“Ливерпуль”нинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тўхтатаги йўқ.
Араб клублари, хусусан, “Ал-Иттиҳод” мисрлик форвард учун пулни аямоқчи эмас. Улар ёзда ливерпулликларга Салоҳни қўйиб юбориши учун 150 миллион евро таклиф қилган ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Саудияликлар бу масалани қишки трансферлар вақтида ҳал қилишини айтиб, “Ливерпуль”га Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини боса оладиган ўйинчи топиб олишига имкон берганди.
Бироқ инглизлар январда ҳам Салоҳни қўйиб юбормайдиган бўлди. Football Insider нашрининг ёзишича, совринлар учун курашаётган “Ливерпуль” юқори спорт формасини ушлаб турган 31 ёшли тўпурарни ҳеч қандай маблағ эвазига ҳам кетгазмаликка қарор қилди.
Муҳаммад жорий мавсумда 13 та учрашувда ўз ҳисобига ўнта гол ва тўртта ассист расмийлаштирган.
Фикрлар