"Ливерпуль" - "Аталанта": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Аталанта" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Фабиньо хавфли ўйнади. 

  • 85'

    Матип ўрнига Минамино майдонга ташланди. 

  • 82'

    Сапатанинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 78'

    "Аталанта" хотиржам тарзда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 75'

    Госенс ўрнига Мохика майдонга тушмоқда. 

  • 70'

    Иличич ўрнига Сапата майдонга ташланди. 

  • 68'

    "Ливерпуль"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 64'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Госенс рақиб дарвозасига иккинчи тўпни ҳам киритмоқда. 

  • 63'

    "Ливерпуль" бурчак тўпини тезда ўйинга киритиб юборди. 

  • 60'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Иличич ҳисобни очмоқда. Гомеснинг узатмаси ҳам ажойиб чиққанини таъкидлаб ўтиш жоиз. 

  • 58'

    Цимикас огоҳлантирилди. 

  • 54'

    Уильямснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. 

  • 52'

    "Ливерпуль" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 49'

    Гомеснинг узатмасини Алиссон ушлаб олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 42'

    Иличичнинг навбатдаги узатмаси ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 39'

    Салаҳ тўпни жарима майдони ичида дарвозабонга бой берди. 

  • 36'

    Иличич жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида, деб ҳисоблади. 

  • 33'

    Оригининг узатмасини шериклари кўкка совурди. Иш зарбагача етиб бормади. 

  • 29'

    Госенснинг фоли сабаб "Аталанта" ҳужуми тўхтади. 

  • 26'

    Иличичнинг паси кучли чиқди. Шериги бу тўпга етиб бора олмади. 

  • 24'

    "Аталанта" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 21'

    Де Роон ўз ярим майдонида фол ишлатди. 

  • 18'

    Иличичнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди. 

  • 15'

    Цимикас ўз қанотида энг фаол ўйинни намойиш этмоқда. 

  • 13'

    Госенс тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 9'

    Робин Госенс яхши позицияда тўпни қабул қилиб олди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

  • 6'

    Цимикаснинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 4'

    Иличичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Ливерпуль" ва "Аталанта" жамоалари ўртасидаги беллашув старт олиш арафасида. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!