"Ливерпуль" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган марказий беллашувни ушбу саҳифа орқали матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб бориш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Ливерпуль" тўпни назорат қилмоқда.
- 85'

Робертсон ўрнига Цимикас майдонга тушди.
- 83'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўйиннинг энг фаолларидан бири бўлган Фоден ҳам ўз голини уриб кетмоқда.
- 78'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алиссоннинг яна бир хатоси сабаб Стерлинг гол уриб кетди.
- 75'
"Сити" тотал устунлик қайд этмоқда.
- 73'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоденнинг ажойиб юриши ва узатмаси Гюндоган томонидан голга айлантирилди.
- 72'

Маҳрез ўрнига Жезус майдонга тушди.
- 71'

Стоунзнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.
- 70'

Фоденни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун Фабиньо огоҳлантирилди.
- 68'

Жонс ўрнига эса Милнер майдонга ташланди.
- 67'

Шакири Тьяго ўрнига майдонга тушди.
- 63'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди.
- 62'

Рубен Диаш Салаҳни яққол тўхтатиб қолди. Пенальти.
- 58'

"Ливерпуль" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 58'
Кертис Жонс жарима майдони ичида яхши вазиятга чиқиб борди. Зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 56'
Арнольднинг жарима майдонига узатилган тўпига шериклари етиб бора олмади.
- 52'
Фоден ҳужумда қоидани бузди.
- 49'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фил Фоденнинг узатмасини бу гал Гюндоган кўкка совурмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
Родри жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаётгандек кўринди. Йўқ, ВАР пенальти йўқ деб ҳисоблади.
- 37'

Гюндоган пенальтидан унумли фойдалана олмади.
- 36'
Фабиньо жарима майдони ичида қоидани бузди. Пенальти!
- 33'

Робертсоннинг бурчак узатмаси кучлироқ чиқди.
- 31'
Арнольднинг навбатдаги узатмасини ҳам Эдерсон ушлаб олди.
- 29'
Фирмино яхши имкониятдан фойдалана олмади. Эдерсон ўз ўрнида.
- 27'
Мане жуда қўпол ўйнади. Майкл Оливер сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди.
- 24'
Арнольднинг пасидан сўнг, Маненинг зарбаси хавфли чиқди. Бироз ноаниқ.
- 20'
Диашнинг узатмасидан сўнг, Стерлинг кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 17'
Стерлингнинг соло юриши охирига етмади.
- 15'
Маҳрезнинг юриши осонлик билан тўхтатилди.
- 14'
Робертсоннинг узатмасини Эдерсон ушлаб олди.
- 12'
Арнольд қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча карточкаларга мурожаат этмади.
- 10'
"Сити" тўпни назорат қилмоқда.
- 8'
Зинченконинг юришини рақиб ҳимоячилари тўхтатиб қолди.
- 7'
Канселунинг узатмасидан сўнг, Гюндоган тўпга ета олмади.
- 4'
Илкай майдонга қайтди.
- 3'

Гюндоган жароҳат олган кўринади.
- 3'

Тьягога сариқ карточка кўрсатилди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 23-турининг марказий беллашувига хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.



Фикрлар