АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва пешқадамликни мустаҳкамлади

Турнинг марказий ўйини "Энфилд"да кечди. Унда пешқадам "Ливерпуль" амалдаги чемпион - "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

  • 79'

    Роберто Фирмино ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлейн майдонга тушди

  • 78'

    ГОООЛ! Анхелинонинг узатмасидан сўнг Бернарду Сильва Алиссон қўриқлаётган дарвозага тўпни "михлаб қўйди"

  • 71'

    Агуэро ўрнига Жезус майдонга тушди

  • 65'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун Родри огоҳлантирилди

  • 65'

    Стерлинг жарима майдони ичида йиқилди, аммо ҳакам пенальти белгиламади

  • 61'

    Хендерсоннинг ўрнига Милнер майдонга тушди

  • 51'

    ГОООЛ! 3:0! Мане ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда

  • 47'

    Танаффусда жамоалар таркибида ўзгариш бўлмади

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

  • 45'

    Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Мане оффсайдда

  • 43'

    Агуэронинг зарбасини Алиссон қайтарди

  • 38'

    Фирминонинг зарбасини Браво қайтарди

  • 35'

    Де Брюйне бурчак тўпини амалга оширди. Муваффақиятсиз

  • 31'

    Хендерсоннинг узатмаси ноаниқ чиқди

  • 25'

    Агуэронинг зарбасини Алиссон бартараф этди

  • 22'

    Александр-Арнолд бурчак тўпини амалга оширди, муваффақиятсиз

  • 20'

    Салоҳ оффсайдда

  • 16'

    Бернарду Сильванинг узатмасига аниқлик етишмади

  • 13'

    ГООЛ! Салоҳ! 2:0!

  • 9'

    Стерлингнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 6'

    ГОООЛ! Фабиньо рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Арнолд ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, аммо ҳакам бунга эътибор қаратмади. Жавоб ҳужумида эса Фабиньо узоқ масофадан туриб Браво дарвозага тўпни жойлаб қўйди. 

  • 5'

    Де Брюйне иккита бурчак тўпи ва битта жарима зарбасидан узатган тўпига "шаҳарликлар"дан ҳеч ким етиб бора олмади

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар устунлик қилишмоқда

  • 1'

    Учрашув бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!