"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигаси 18-тури марказий баҳсида "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан беллашади. Ўйин сайтимизда матнли трансляция қилинади.

  • 90'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Маркус Рэшфорд қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90'

    Трент Александр-Арнольд рақибига қўполлик ишлатди, ўйин тўхтатилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бруно Фернандеш ўрнига Мэйсон Гринвуд майдонга тушди.

  • 88'

    Жоржиньо Вейналдум захирага олинди, Жеймс Милнер ўйинга қўшилди.

  • 88'

    Тьяго Алькантара Скотт Мактоминейга қўполлик ишлатди.

  • 85'

    Роберто Фирмино ўрнига Дивок Ориги майдонга тушди.

  • 84'

    Люк Шоунинг узатмасидан сўнг Поль Погба тўпга зарба берди, дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.

  • 83'

    Поль Погба жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғрилаб олди ва дарвозага кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 82'

    Маркус Рэшфорд қарши ҳужумга чиқди, бироқ тўпни ўзида ушлай олмади.

  • 80'

    Тьяго Алькантаранинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 79'

    Эндрю Робертсоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 78'

    Тьяго Алькантар жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, Давид де Хеа тўпни қайтарди.

  • 76'

    Жердан Шакири ўрнига Кертис Жонс майдонга тушди.

  • 75'

    Люк Шоу тўпни жарима майдонига узатиб берди, Бруно Фернандеш тўпни дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди.

  • 72'

    Бруно Фернандешнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Поль Погба дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 71'

    Харри Магуайрнинг пасидан сўнг ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 70'

    Тьяго Алькантара рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 67'

    Маркус Рэшфорднинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонга қайтди.

  • 66'

    Фабиньо рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 65'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ташқарсидан кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 64'

    Бруно Фернандеш қанотда ҳужумга қочиб кетаётган Маркус Рэшфордга тўпни узатди, ҳимояч тўп йўналишини ўзгартириб юборди.

  • 63'

    Трент Александр-Арнольднинг бурчакдан узатган пасини рақиб футболчиси узоқлаштирди.

  • 62'

    Муҳаммал Салоҳнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 61'

    Антони Марсьяль ўрнига Эдинсон Кавани майдонга тушди.

  • 60'

    Эндрю Робертсон тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячи тўпни бурчакка тепиб юборди.

  • 55'

    Поль Погба тезкор қарши ҳужумда тўпни жамоадошига узата олмади.

  • 55'

    Муҳаммад Салоҳ қарши ҳужумда тўпни йўқотди.

  • 54'

    Бруно Фернандешнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 53'

    Бруно Фернандешнинг кучли зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.

  • 52'

    Бруно Фернандеш рақиб ҳудудида тўпга зарба беришга уринди, ҳимоячи унга ҳалақит берди.

  • 50'

    Трент Александр-Арнольднинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 50'

    Садио Маненинг узатмасини ҳимоячилар ўқий олишди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 49'

    Антони Марсьяль жарима майдони ичида пас берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 47'

    Жердан Шакирининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Фреднинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 43'

     Поль Погба жарима майдонида турган Антони Марсьялга тўпни узатди, бироқ у тўпга етиб кела олмади.

  • 42'

    Тьяго Алькантара Поль Погбага қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Маркус Рэфшорд офсайдда.

  • 40'

    Садио Мане ҳужумда Люк Шоуга қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 39'

    Қанот ҳаками Маркус Рэшфорд офсайддан чиқиб ҳужумга боргани учун ўйинни тўхтатди.

  • 39'

    Тьяго Алькантаранинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 34'

    Муҳаммад Салоҳнинг рейди Роберто Фирминьонинг кучсиз зарбаси билан якунланди.

  • 34'

    Бруно Фернандеш кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 33'

    Жердан Шакири рақиб майдонига ёриб кираётган футболчини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка ишлаб олди.

  • 31'

    Фабиньо рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 29'

    Бруно Фернандеш тўпни рақиб майдонига узатиб берди, аммо унинг жамоадошалари тўпни эгаллай олишмади.

  • 28'

    Жоржиньо Вейнальдум Поль Погбани қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 27'

    Харри Магуайр жарима майдонига тўпни узатиб берди, бироқ унинг пасига жамоадошлари етиб кела олмади.

  • 26'

    Жоржиньо Вейналдумнинг зарбасини Давид де Хеа учун хавф тўғдирмади.

  • 23'

    Муҳаммад Салоҳнинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 22'

    Роберто Фирминонинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 19'

    Антони Марсяьль офсайдда қолиб кетди.

  • 18'

    Маркус Рэшфорд ҳужумда фол ишлатди.

  • 17'

    Роберто Фирмино жарима майдони ичида йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 15'

    Эндрю Робертсоннинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

  • 12'

    Тьяго Алькантаранинг пасига жамоадоши ета олмади.

  • 9'

    Маркус Рэшфорд офсайдда.

  • 8'

    Скотт Мактоминей марказда рақиб билан тўқнашиб кетди. Ҳакам МЮ футболчиси қўпол ўйнади де топди.

  • 8'

    Муҳаммад Салоҳ ҳужумда қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 6'

    Маркус Рэшфорд жарима майдонига тўпни узатиб берди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 5'

    Трент Александр-Арнольд тўпни узатган эди, бироқ ҳимоячи тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 3'

    Эндрю Робертсоннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Поль Погбанинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Поль Тирни ва унинг ҳакамлар бригадаси ўйинни бошқариб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!