"Ливерпуль" - "Вест Бромвич": 2-тайм бошланди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Вест Бромвич" баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Ливерпуль" ўз уйида аутсайдерни енга олмади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди, эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+1'
"Вест Бромвич"да ҳам ўзгариш: Галлахер ўрнига Бранислав Иванович ўйинга қўшилди.
- 90+'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
"Ливерпуль"да яна бир ўзгариш: Фирмино ўрнига Ориги майдонга тушди.
- 89'
Роберто Фирмино дарвозага ажойиб зарба йўллади, бироқ Сэм Жонстон унданда ажойиб сейви билан барчасини бартараф этди.
- 85'
Робертсон бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 84'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Кертис Жонс ўрнига Окслейд-Чемберлен майдонга тушди.
- 83'
ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Вест Бромвич" ҳисобни тенглаштирди! Семи Аджай қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, унинг зарбаси аввал устунга тегди, кейин эса дарвоза тўридан жой олди! 1-1!
- 82'
"Вест Бромвич" бурчак тўпи тепди. Қисқа пас билан амалга оширилган бу юриш ўз самарасини бериши мумкин.
- 80'
Матеус Перейра бурчакдан тўпни етказиб берди, бироқ иккинчи қаватда унинг бирорта шериги тўпга эга чиқа олмади.
- 79'
"Вест Бромвич"да яна бир ўзгариш: Карлан Грант ўйинни захира ўриндиғидан кузатиб боради, унинг ўрнига Чарли Остин ўйинни давом эттиради.
- 78'
Трент Александр-Арнольд дарвозанинг чап бурчагига узоқдан кучли зарба берди! Зарба эса дарвоза устунининг бир неча сантиметр ёнидан ўтиб кетди!
- 76'
Трент Александр-Арнольд жарима майдончаси ичига тўпни кросс шаклида етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 75'
Меҳмонлар бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олишмади: Алиссон тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келди ва уни эгаллаб олди.
- 74'
"Вест Бромвич"да ўзгариш: Каллум Робинсон майдонни тарк этиб, ўрнига Матеус Перейра ўйинга қўшилди.
- 73'
Алиссондан яна бир қойилмақом сейв! Карлан Грантнинг пастги ўнг бурчакка куч билан йўллаган зарбасини кипер тезкорлик билан қайтарди ва жамоаси жонига оро кирди.
- 72'
Ҳимоячилар яна ишончли ўйнашди: Трент Александр-Арнольднинг узатган узатмасини ҳеч бир "Ливерпуль" футболчисига олдириб қўйишмади.
- 69'
Эндрю Робертсон ҳужумда фол қайд этди. Бошида ҳакамнинг қарорини кўпчилик тушунмади.
- 67'
Дарвозага йўлланган зарбалар статистикаси: 11-2!
- 66'
Робертсон бурчак тўпи тепди, ҳимоячилар ишонч билан уни қайтарди.
- 65'
Муҳаммад Салоҳ жарима майдони ичига ёриб кирди ва энди зарба бермоқчи бўлганида ҳимоячи уни тўпсизлантириб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 63'
Лайнсмен байроғини кўтарди. Эндрю Робертсон офсайдда қолиб кетди.
- 62'
Юрген Клопп вазиятдан норози бўлиб қизишиб кетди ва ҳакам билан тортишиб қолди. Кевин Френд уни жим қилиш учун чўнтагидан сариқ карточка чиқариб Клоппга кўрсатди.
- 60'
Жароҳат жиддий. Матип ўйинни охиригача ҳаракат қила олмайди, унинг ўрнига Рис Уильямс майдонга тушди.
- 59'
Жоэль Матип жиддий тўқнашув натижасида оғир шикастланди ва майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди.
- 57'
Трент Александр-Арнольд стандарт вазиятдан фойдаланди, ҳимоячилар эса палапартиш вазиятдан сўнг ҳужумни бартараф этишди.
- 56'
Дара Оьши ("Вест Бромвич") қўпол ўйини эвазига сариқ карточка билан жазоланди.
- 54'
Меҳмонлар ҳужумчиси Метт Филиппс офсайдда қолиб кетди.
- 52'
Алиссондан даҳшатли сейв! "Вест Бромвич" футболчиси Карлан Грантнинг дарвоза марказига берган кучли зарбасини бразилиялик посбон қийинчилик билан қайтарди ва жамоасини голдан қутқариб қолди!
- 50'
Фирмино Салоҳга тўпни чиройли тарзда етказиб берди, бироқ дарвозабон Сэм Жонстон тўпга чиқиб келишда фаоллик кўрсатиб, мисрликдан уни олиб қўйди.
- 49'
"Вест Бромвич" футболчиси Дарнелл Ферлонг мезбонлар жарима майдони ташқарисида тўпни ичкарига узатишга ҳаракат қилди, тўп эса дарвозадан ҳам анча юқорилаб кетди. Тўп мерсисайдликларга қайтди.
- 48'
Трент Александр-Арнольд тўпни ўз қанотидан жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнаб, вазиятни бартараф этишди.
- 47'
Жордан Хендерсон ўта қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади! У жарима майдони ташқарисида зарба позициясида туриб тўпни дарвозага йўналтирди, тўп эса ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 46'
2-тайм бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
Кевин Френд ҳуштаги чалинди ва 1-тайм якунланди. "Ливерпуль" таймни ҳисобда минимал устунлик билан якунлаб, танаффусга йўл олмоқда. 15 дақиқа ичида қайтамиз.
- 45+'
1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Салоҳ пенальти нуқтасидан туриб қанотдан узатилган тўпни дарвозага боши билан йўналтирди, бироқ тўп бироз юқорилаб кетди.
- 41'
Садио Мане тўп учун курашда узоқ вақт устунлик қилди ва шеригига тўпни етказиб берди, ҳужум яхши ривожланиб бораётган бир пайтда ҳаммаси чиппакка чиқди: ҳимоячи тўпни "қизиллар" аъзосидан осонгина тортиб олди.
- 37'
Арнольд ўз қанотидан туриб ичкарига чиройли узатма амалга оширди, бироқ Сэм Жонстон ҳужумни олдини олди. Барчаси унинг назорати остида кечмоқда.
- 33'
Ўйин "Ливерпуль"нинг устунлигида ўтмоқда. Вазиятлар кам содир этиляпти, бироқ улар хавфли.
- 28'
Эндрю Робертсон бурчак тўпини амалга оширди, бироқ ҳимоячилар хавфни тезда бартараф этди. Ҳужум иккинчи темпда давом этади.
- 24'
Трент Александр-Арнольд бурчакдан тўпни узатиб берди, узатмани Вейналдум боши билан дарвозага йўналтирди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 21'
Ух қандай имконият! Садио Мане жарима майдони ичидаги ўн бир метрлик нуқта яқинида туриб қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозанинг ўнг бурчагига йўналтирди! Унинг зарбасидан кейин эса тўп дарвоза устунидан бир неча сантиметр ёнроқдан ўтиб кетди! Меҳмонларнинг бир ичи шувиллагани аниқ!
- 18'
Робертсон амалга оширган бурчак узатмаси муваффақиятсиз чиқди: тўп майдонни кесиб ўтиб, нариги чизиқдан чиқиб кетди.
- 15'
Ўйиндаги тўп назорати қуйидагича: 84:16!
- 12'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Матипнинг ажойиб пасидан сўнг Садио Мане тўпни дарвозанинг пастги чап бурчагига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди! 1-0!
- 11'
Робертсон бугун фаол. У ўз қанотидан яна бир бор жарима майдончаси ичига тўпни йўналтирди, бироқ унга ҳеч ким эга чиқа олмади.
- 7'
Эндрю Робертсон жарима майдони ичига тўпни заргарона тарзда етказиб берди, бироқ Муҳаммад Салоҳнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 4'
Роберто Фирмино деярли голли вазият яратган эди, бироқ унинг шериги тўпга эртароқ эга чиқа олмади, "Вест Бромвич" қарши ҳужумга ўтиб кетди.
- 2'
Роберто Фирмино қўпол ўйин намойиш этиб, ҳужумда фол қайд этди.
- 1'
Кевин Френд ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди. "Вест Бромвич" футболчилари ўйинни бошлаб берди.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигасида "Боксинг-дей" бошланди! Бугуннинг қизиқарли учрашуви эса эътиборимиз марказида! Пешқадам "Ливерпуль" ўз уйида "Вест Бромвич"ни меҳмон қилади. Матнли трансляцияни эса Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар