"Liverpul" - "Vulverxempton": Matnli translyatsiya

  • 6 dekabr, 2020, 23:59
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Angliya Premer-ligasi 11-turidan o‘rin olgan "Liverpul" - "Vulverxempton" bellashuvini ushbu sahifa orqali matnli translyatsiya tarzida kuzatib borishingiz mumkin. O‘yinning xavfli vaziyatlarini o‘tkazib yubormaslik uchun sahifani yangilab turish tavsiya etiladi. 

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Моутиньо сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 85'

    Бурчак тўпи меҳмонларга фойда келтирмади. 

  • 83'

    "Вулвс" битта гол уриб қолиш илинжида олдинга бормоқда. 

  • 80'

    Келлеҳер Нурининг зарбасини қайтариб юборди. 

  • 79'

    Нету ўрнига Витинья майдонга тушмоқда. 

  • 78'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Семеду Маненинг босими остида тўпни дарвозасига жойлаб қўйди. 

  • 74'

    Патрисиу жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани ушлаб қолди. 

  • 73'

    Фирмино ўрнига Жота майдонга тушмоқда. 

  • 71'

    Поденсенинг ўрнига Аит Нури майдонга тушмоқда. 

  • 70'

    "Вулвс" футболчисининг бош билан берган зарбаси Келлеҳерга қийинчилик туғдирмади. 

  • 67'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳнинг узатмасини Матип боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 63'

    "Ливерпуль" тўпни назорат қилишда давом этмоқда. 

  • 61'

    Гол ўтказиб юборган "Вулвс" олдинга боришга мажбур. 

  • 58'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вейналдум жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилди. Хендерсоннинг пасини ҳам эътироф этиш жоиз. 

  • 58'

    Коудининг зарбаси ўз манзилига етиб бормади. 

  • 57'

    Бурчак тўпидан сўнг, жарима майдонига узатилган тўпни Келлеҳер уриб юборди. 

  • 56'

    Траоренинг узатмаси йўлида Жонс пайдо бўлди. 

  • 55'

    Салаҳнинг жарима майдонига узатмаси ўтмади. 

  • 53'

    Фабиньо ҳужумда фол ишлатди. 

  • 52'

    Мане Робертсоннинг пасини кўкка совурди. 

  • 50'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Келлеҳер ушлаб олди. 

  • 49'

    "Вулверхэмптон" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 47'

    Маненинг зарбасини Патрисиу ушлаб олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилади. 

  • 45+'

    Йўқ, ВАР пенальтини бекор қилди. 

  • 44'

    Ҳакам Мане Коудига нисбатан жарима майдони ичида қоидани бузди, деб топди. ВАР вазиятни кўриб чиқиши керак. 

  • 40'

    Маненинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Боли бироз ўзини йўқотиб қўйди. 

  • 38'

    Кёртис Жонс тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 35'

    Салаҳнинг жаримадан тепган тўпи Патрисиунинг қўлларига бориб тушди. 

  • 33'

    Нетунинг узатмаси Келлеҳернинг қўлларига бориб тушди. 

  • 32'

    Фирминонинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. 

  • 31'

    Фабиньо олдинга тезликда кетаётган Поденсени тўхтатиб қолди. 

  • 26'

    Гол ургач ҳам "Ливерпуль" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. 

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ Коудининг қўпол хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди. 

  • 23'

    Маненинг узатмаси йўлида шериклари йўқ эди. 

  • 20'

    Адама Траоренинг зарбасини Каллахер ҳар эҳтимолга қарши қайтарди. 

  • 18'

    Бурчак узатмаси "Вулвс"га фойда келтирмади. 

  • 17'

    Келлеҳернинг маҳорати "Ливерпуль"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Поденсенинг зарбаси анча мукаммал чиққанди. 

  • 16'

    Салаҳнинг юришини ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатишди. 

  • 14'

    "Вулверхэмптон"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 12'

    Маненинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 11'

    "Вулверхэмптон" ҳозирча яхши ҳимояланмоқда. 

  • 8'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 6'

    Траоренинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 3'

    "Ливерпуль" дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 11-турининг яна бир марказий баҳсида "Ливерпуль" "Вулверхэмптон"ни меҳмон қилади. Ўйинни Абдулвосид Валихонов  матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!