"Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Арсенал"нинг мақсади бир
"Ливерпуль" қишда "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьони ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Il Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, АПЛ гранди франциялик футболчини январда қўлга киритишга ҳаракат қилаётган даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Қайд этилишича, “Ювентус” Рабьо учун 10-15 миллион евро талаб қилиши мумкин, чунки футболчининг шартномаси 6 ойдан кейин тугайди. Ушбу футболчининг хизматларига “Ливерпуль”дан ташқари “Тоттенхэм” ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Рабьо Франция терма жамоасининг жаҳон чемпионатида асосий ярим ҳимоячиси бўлди ва жамоанинг финалгача етиб келишига муносиб ҳисса қўшди. У "Ювентус" сафига 2019 йил ПСЖдан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.
Фикрлар