“Ливерпуль” 10 нафар футболчисидан воз кечди
Жорий мавсумни жуда бўш ўтказаётган “Ливерпуль” ёзда таркибда жиддий ўзгаришлар қиладиган бўляпти.
The Mirror нашрининг маълум қилишича, “Ливерпуль” бирданига ўн нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилган. Улар янги мавсум олдидан таркибни тубдан янгиламоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, кетадиган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилингани йўқ. Бироқ, мавсум охирида шартномаси якунланадиган Алекс Окслейд-Чемберлен, Жеймс Милнер, Наби Кейта ва Роберто Фирмино каби юлдузларга ҳам жавоб бериб юборилиши айтилмоқда.
Шартнома муддати тугаман, лекин клуб раҳбарияти ишонч билдирмайдиган ўйинчилар бошқа клубларга сотиб юборилиши режалаштирилган.
Фикрлар