"Ливерпуль" клуби ўзининг расмий сайти орқали шимолий ирландиялик ҳимоячиси Конор Брэдли билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Унга кўра, 17 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Брэдли "Ливерпуль" сафига 2019 йилнинг сентябрида "Данганнон Свифтс" клубидан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум АПЛнинг ёшлар лигасида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)