"Ливерпуль" 18 ёшли вундеркиндни сотиб олди

“Фортальеса” клуби ҳимоячиси Андерсон Арройо Англиянинг “Ливерпуль” клубига ўтди.

Колумбия ёшлар терма жамоаси аъзоси бўлган Арройо “қизиллар” билан расман шартнома имзолади.

Ўз навбатида, “Ливерпуль” уни “Мальорка”га бир ярим мавсумга ижарага берди.

Маълумот учун, 18 ёшли футболчи сўнгги уч мавсум давомида “Фортальеса” сафида 22 баҳсда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!