“Ливерпуль” 8 йил хизмат қилган футболчи билан хайрлашди

“Ливерпуль”нинг камерунлик марказий ҳимоячиси Жоэль Матип мавсум якунланиши билан клубни тарк этадигани бўлди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида баёнот эълон қилинди.

- 32 ёшли камерунлик футболчи мавсум тугаши билан ўзи кўплаб ютуқларни қўлга киритган “Энфилд”ни тарк этади ва фаолиятида янги босқични бошлайди.

Хотиржам ва барқарор ўйин кўрсатувчи марказий ҳимоячи Юрген Клоппнинг энг биринчи топилмаларидан бири ҳисобланади.  Ўшанда Бундеслигадан келган мураббий Германия футболидаги тажрибаларига таяниб, “Шальке”дан Матипни танлаган эди.

Бу трансфер “қизиллар” тарихидаги энг зўр трансферлардан бўлиб чиқди, - дейилади “Ливерпуль” клуби расмий баёнотида.

Жоэль Матип саккиз йил давомида Англия клуби сафида барча турнирларда 201 та учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари 11 та гол ва 6 та ассист муаллифи бўлди.

Африкалик футболчи Англия Премьер-лигаси, кубоги, Суперкубоги, Лига кубоги, УЕФА Чемпионларлар лигаси, УЕФА Суперкубоги каби мусобақаларда ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!