"Ливерпуль" 80 миллион эвро эвазига муносиб ўйинчи топди

Англия терма жамоаси ва "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

"Give me Sport" нашрига кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар ярим ҳимоячи учун курашда Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан рақобатлашишга тайёр.

Декланнинг ҳозирги трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "болғачилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда ярим ҳимоячи чемпионатнинг 20 та ўйинида иштирок этиб, битта гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!