"Ливерпуль" АПЛ чемпионлигидан ҳам мосуво бўлиши мумкин
Англия премьер-лигаси клублари ҳамон жорий мавсум масаласини ҳал қилиш бўйича тортишишда давом этишмоқда.
The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра, АПЛнинг 2 та клуби мавсумни ҳақиқий эмас, деб топиб, унинг натижаларини бекор қилишни таклиф қилган. Бундай таклиф "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм" клубларидан чиққан.
Агар шундай бўлса, "Ливерпуль" мухлислари 30 йил кутилган чемпионликдан маҳрум бўлишлари мумкин. Чунки, мерсисайдликлар чемпионатда яққол пешқадамлик қилишмоқда ва уларга буни расмийлаштириш учун бор йўғи 2 та ғалаба кифоя.
Бироқ, премьер-лиганинг аксарият клублари хатто у июлга қадар чўзилса ҳам мавсумни якунлаб қўйиш тарафдори бўлишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигаси ҳам Европанинг кўплаб чемпионатлари қатори коронавирус туфайли 4 апрелга қадар барча учрашувларни бекор қилди.
Фикрлар