"Ливерпуль" АПЛ рекордини ўрнатишига яна қанча баҳс қолди?
Англия Премьер лигасининг 27-турида "Ливерпуль" клуби ўз майдонида "Вест Хэм"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Юрген Клопп шогирдлари АПЛдаги мағлубиятсиз серияни 44 та ўйинга етказиб қўйишди.
Бундай узун серияни қайд этиш бўйича, "мерсисайдликлар" фақатгина "Арсенал"дан ортда қолишмоқда.
Лондон клуби 2003-2004 йилларда кетма-кет 49 та беллашувда имкониятни бой бермаган. "Ливерпуль" яна 5 та баҳсда мағлуб бўлмаса, рекордни такрорлаб қўяди.
Фикрлар