"Ливерпуль" АПЛнинг "янги юлдуз"ини сотиб олмоқчи
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жаррод Боуэн фаолиятини номдорроқ клубда давом эттириши мумкин.
"GiveMeSport" хабарига кўра, англиялик футболчи хизматига "Ливерпуль"дан жиддий қизиқиш бор. Юрген Клопп уни анчадан бери ҳақиқий эгасини топа олмаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнатмоқчи.
Мерсисайдликлар 25 ёшли истеъдод соҳибини сотиб олиш учун камида 35 миллион евро тўлаши лозим. Жарроднинг "Transfermarkt" порталидаги нархи шунчани ташкил этади.
Боуэн Премьер-лигада мавсум кашфиётларидан ҳисобланади. У "болғачилар" либосида 36 учрашувда майдонга тушиб, 12 гол ва 11 ассистга муаллифлик қилди.
Фикрлар