Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ливерпуль" Арне Слот билан хайрлашди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Нидерландиялик мураббий истеъфога чиқди

Журналист Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, "Ливерпуль" раҳбарияти жамоанинг ўтган мавсумдаги натижаларини баҳолаб чиққанидан сўнг бош мураббий Арне Слотни истеъфога чиқарди.

Хабарда айтилишича, мерсисайдликлар нидерландиялик мутахассис билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Манбага кўра, Слотнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида "Борнмут"нинг собиқ бош мураббийи Андони Ираола кўрилмоқда.

Айни пайтда клуб томонидан мазкур маълумот юзасидан расмий баёнот берилмаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ