"Ливерпуль" "Астон Вилла"га қарши ўз тарихидаги энг ёш таркиб билан ўйнади

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” Англия лига кубоги 1/4 финал босқичи доирасида сафарда “Астон Вилла”га 5:0 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди.

Эътиборлиси, мерсисайдликлар шу куни ўз тарихларидаги энг ёш таркиб билан майдонга тушишди. Ушбу беллашувда “Ливерпуль” футболчиларининг ўртача ёши 19 ёш 6 ойлик эди.

Таъкидлаш керакки, “Ливерпуль” ўзининг асосий футболчиларини Қатарда бўлаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига олиб кетган эди.

“Ливерпул”нинг “Астон Вилла”га қарши ўйнаган таркиби:

Асосий: Келлехер, Хувер, Бойс, ван ден Берг, Галлахер, Чиривелья, Кристи-Дэвис, Кейн, Лонгстафф, Хилл, Эллиотт.

Захира: Уинтерботтом, Клэйтон, Диксон-Боннер, Бирн, Кларксон, Норрис, Стюарт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Musa Abdurasulov
18/12/2019 10:10
Bu yoshlar bn nima xam qilish mumkin edi xozirda asosiy vazifasi JCHni yutish