"Ливерпуль" бир ўйинда 2 та рекордни "урди"

"Ливерпуль" Англия премьер-лигасининг 14-тури доирасида ҳамшаҳари "Эвертон"га (4:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда тарихий натижалар қайд этди.

Мерсисайдликлар дербидаги ғалаба туфайли бирданига 2 та рекордни "урди".

1) "Ливерпуль" АПЛда кетма-кет 18 та ўйинда 2 тадан кам гол урмаган биринчи жамоа бўлди.

2) Юрген Клопп жамоаси кетма-кет 14 та сафар ўйинида камида 2 тадан гол урган илк клубга айланди.

"Ливерпуль" шу тариқа "Сандерленд" ва "Престон" клублариниг 1927 ҳамда 1889 йилларда ўрнатган рекордларини йўққа чиқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!