“Ливерпуль” бирданига икки ўйинчи ўрнини босадиган истеъдод топди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” Германия миллий терма жамоаси ва “РБ Лейпциг” клуби чап қанот ҳимоячиси Давид Раумни Эндрю Робертсон ўрнига асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Тажрибали Робертсонга клуб мутасаддилари янги шартнома таклиф қилмагани боис, у мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этади.
Шунингдек, мерсисайдликлар янги олинадиган футболчини жамоа ҳимоячиси Милош Керкезга рақобатчи бўла оладиган ўйинчи сифатида ҳам кўрмоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Раум трансфери учун “Ливерпуль”га Англия Премьер-лигасининг бошқа вакили – “Манчестер Юнайтед” ҳам рақобат қилиши мумкин.
“РБ Лейпциг” клуби раҳбарияти эса 27 ёшли ҳимоячини шў таркибида сақлаб қолишни истамоқда.
Жорий мавсумда Раум барча турнирларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 8 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар