"Ливерпуль" бразилиялик футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

Ҳуқуқлари "Ньюкасл"га тегишли бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимарайш бошқа инглиз клуби манфаатлари доирасида. "Goal" нашрининг ёзишича, ярим ҳимоячи "Ливерпуль" билан шартнома имзоламоқчи.

Мерсисайдликлар раҳбарияти Гимарайшнинг трансфери бўйича музокараларга киришди. Потенциал трансфер нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Гимарайш ўтган мавсумда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у еттита сариқ карточка олди.

Брунонинг "қарғалар" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!