“Ливерпуль” Бруну Фернандешнинг ворисини чақиряпти
“Ливерпуль” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳужумкорлигини ошира оладиган футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бош мураббий Юрген Клоппга “Спортинг”да ўйнаётган Педру Гонсалвеш номзоди маъқул келмоқда.
22 ёшли португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи “Спортинг” таркибида ўтган йили “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетган Бруну Фернандешнинг ўрнини тўлиқ боса олди ва жамоа етакчисига айланди.
Гонсалвеш жорий мавсумда 20 та гол ва учта голли паси билан “Спортинг”ни чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди.
“Ливерпуль” мутасаддилари “Спортинг” раҳбариятини етакчи футболчини қўйиб юборишга кўндириш қийин бўлишини таъкидламоқда.
Фикрлар