“Ливерпуль”: Бу юлдуз келмаса, ўрнига учтаси бор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” раҳбарияти “РБ Лейпциг” вингери Ян Диоманде трансфери амалга ошмай қолиши эҳтимоли учун бир нечта муқобил вариантларни белгилаб қўйган. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, “қизиллар”нинг қисқа рўйхатидан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

•          Янкуба Минте

•          Саид Эл-Мала

•          Матиас Фернандес-Пардо

Шунга қарамай, “Ливерпуль” учун асосий трансфер мақсади ҳамон 19 ёшли Ян Диоманде бўлиб қолмоқда.

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 90 миллион евро деб баҳолаган. Футболчининг “РБ Лейпциг” билан шартномаси 2030 йилнинг июни охиригача амал қилади.

Ўтган Бундеслига мавсумида Диоманде 33 та учрашувда қатнашиб, 12 та гол ва 8 та голли узатма қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!