“Ливерпуль” “Челси”га етолмай қолди

“Ливерпуль” Англия премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида “Бёрнли”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, ливерпулликларнинг 2017 йилнинг апрелида бошланган ўз майдонидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси якунига етди. “Ливерпуль” шу пайтга қадар 68 та уч учрашувида ҳеч бир жамоага енгилмаган эди.

Бу борада мутлақ рекорд “Челси”га тегишли. Лондонлик футболчилар кетма-кет 86 та уй учрашувида мағлубиятга учрамаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!