“Ливерпуль” чемпионга таклиф тайёрлаяпти

“Ливерпуль” раҳбарияти Европа чемпионлар лигаси ғолиби ва Бундеслига чемпион Давид Алаба учун курашга қўшилди.

“Бавария”нинг универсал ҳимоячиси мюнхенликларнинг шартномани узайтириш бўйича учинчи таклифини ҳам рад этди. Ливерпулликлар қишки трансферлар вақтида 28 ёшли австриялик футболчи сотиб олиб, ҳимоядаги муаммоларни бартараф этмоқчи.

Алабанинг “Бавария” билан шартномаси келаси ёзда якунланиши боис, унинг трансфери ливерпулликлар учун қимматга тушмайди. Агар Бундеслига гранди футболчини қишда сотиб юбормаса, Алаба бир неча ойдан кейин эркин агент сифатида бошқа клубга текинга ўтиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!