"Ливерпуль" дербида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

АПЛ 14-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Унда "қизиллар" йирик 4:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Ливерпуль" сафида Салоҳ дубль қайд этди. Шунингдек, Хендерсон ва Жота ҳам бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бунга "ирисчилар" футболчиси Грей бир бора жавоб қайтара олди. 

Мазкур ғалабадан сўнг Клопп шогирдлари очколарини сонини 32 тага етказиб олди. Айни дамда улар АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 15 очкога эга "Эвертон" эса 14-поғонада жойлашган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!