"Ливерпуль" ЕЧЛдаги шахсий антирекордини ўрнатди

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Ливерпуль" ўз уйида "Аталанта" билан баҳс олиб бориб, жавобсиз иккита тўп ўтказиб юборди.

"Қизиллар" кеча италян клуби дарвозасига биронта аниқ зарба йўллай олмади: 3 та зарба ноаниқ, биттасига ҳимоячилар блок қўйишган.

Чемпионлар лигасида бундай ҳолат "Ливерпуль"да 2003/04 мавсумдан буён илк бор қайд этилди. Чунки ўша мавсумдан бошлаб статистикаларни ҳисоблаш бошланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!