"Ливерпуль" Эллиот билан шартномани узайтирди

  • 9 июль, 2021, 22:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ўзининг расмий сайтида англиялик ярим ҳимоячи Харви Эллиот билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 18 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан узоқ йиллик шартнома имзолаган. Аммо ҳозирча келишув қанча муддатга имзолангани ва унинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаяпти.

Эллиот ўтган мавсумни "Блэкберн" сафида ижарада ўтказган эди. "Блэкберн" Чемпионшипни 11-ўринда якунлади.

Харви 2019 йилдан буён "Ливерпуль" футболчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида жамоа сафида 9 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!