"Ливерпуль" "Энфилд"нинг сиғимини оширмоқчи
“Ливерпуль” клуби “Энфилд” стадиони сиғимини ошириш масаласини муҳокама қилиш учун Ливерпуль шаҳри бўйлаб 5 мингта варақа тарқатиб чиқди.
Айтиш керакки, муҳокамалар 29 ноябрдан 4 декабрга қадар “Энфилд”да бўлиб ўтади. Бундан ташқари клуб стадион реконструкцияси бўйича мухлислар фикрини қабул қилиш учун онлайн марказни ҳам ишга туширади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” уй стадиони ҳисобланган “Энфилд” сиғимини 60 мингга етказмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, “Энфилд” айни дамда 54 074 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Фикрлар