“Ливерпуль” етакчисига Европа грандларидан жиддий таклиф бор

"Ливерпуль"нинг етакчи футболчиларидан бири Садио Мане ёзги трансферлар ойнаси вақтида бошқа клубга ўтиши мумкин.

"Sport.es" нашрига кўра, сенегаллик ҳужумчига “Барселона”, “Бавария” ва ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда 30 ёшли форвард учун курашда Париж гранди етакчилик қилмоқда. Мане катта эҳтимол билан кейинги мавсум Мбаппе бошчилигидаги жамоада ўйнайди.

Африкалик футболчининг трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси келаси йили якунига етади.

Маълумот ўрнида, Садио жорий мавсум “қизиллар” сафида 34 учрашувда майдонга тушиб, 16 гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!