"Ливерпуль" футболчиси "Арсенал"га қарши ўйинда жарохат олди

"Ливерпуль" хавбеки Наби Кейта Лига Кубоги "Арсенал"га қарши ўйинда жарохат олди. Бу ҳақда бош мураббий Юрген Клопп ўйиндан сўнг айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, гвинеялик ярим ҳимоячи ўйиннинг 55 дақиқасида алмаштирилган эди.

"Кейтанинг жарохати жиддий бўлмаслигига умид қиламан. Иккинчи таймда унинг оқсоқланаётганини кўрдим, шундан сўнг уни алмаштирдим. Агар буни инобатга олмасак биз ажойиб ўйин ўтказдик," - дейди Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!