"Ливерпуль" футболчиси "Барселона"га ўтмоқчи эмас. Аммо...
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумни клубда барча нарса қаноатлантиряпти.
Sky Sports нашрининг ёзишича, голландиялик футболчи “Барселона”дан жиддий таклифлар бўлаётганига қарамасдан, мерсисайдликлар сафида қолмоқчи. Аммо каталонияликлар унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилиб, уни ўз томонларига оғдириб олишмоқчи.
Вейналдумнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Унинг келгуси йил 29 ёшга тўлишини инобатга олганда, АПЛ чемпиони унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилмаслиги ҳам мумкин. "Барса" эса айнан мана шу "нозик" жиҳатни инобатга олган ҳолда футболчининг "бошини айлантиришга" уринмоқда.
Фикрлар