Ads

45-дақиқада Роберто Фирмино Милнернинг узатмасидан сўнг "тулкилар" дарвозасини ишғол қилди.  Бу Милнернинг АПЛ ўйинларида ассистентлик қилган 80-голи бўлди ва бу борада "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм билан тенглашиб олди.

Фақатгина Стивен Жеррард (92), Деннис Бергкамп (94), Фрэнк Лэмпард (102), Уэйн Руни (103), Сеск Фабрегас (111) ва Райан Гиггз (162)лар бу икковлондан кўп голли узатмаларни амалга оширишга эришган.