"Ливерпуль" футболчиси "Брайтон"га ўтиши мумкин

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен фаолиятини "Брайтон"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

"Ливерпуль" шартномаси мавсум охирида тугайдиган Окслейд-Чемберленни қўйиб юборишга рози бўладими ёки йўқми, бу аниқ эмас. Агар жамоада кадрлар муаммоси бўлмаса, раҳбарият ярим ҳимоячининг кетишига рухсат бериши ҳам мумкин.

"Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси жорий мавсум АПЛнинг 7 та ўйинида майдонга тушди ва 1 та гол урди. У 2017 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль"да тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!