"Ливерпуль" футболчиси Германияга кетяпти

“Ливерпуль” асосий таркибида муқим жойига эга бўлмаган Наби Кейта мавсум якунланиши билан Германияга йўл олади.

Айн пайтда “Боруссия” ва “Бавария” 25 ёшли футболчини икки йиллик танаффусдан сўнг яна Бундеслигага қайтармоқчи.

“Бавария” Кейтани бошқа клубга ўтиб кетиш арафасида турган Коретен Толиссо ўрнида ўйнатмоқчи. Мюнхенликлар футболчи учун 35-40 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Наби Кейта жорий мавсумда 9 та ўйинда қатнашиб, битта гол ургани учун жамоаси Англия чемпионлигини қўлга киритса, у ҳам олтин медаль билан тақдирланади.

Шомуродовга қизиқиш билдирган “Шальке” “Барселона”дан футболчи сўраяпти

“Уфа”нинг тўрт футболчиси Бундеслигада ўйнашга тайёр. Улар орасида Ўрунов борми?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!