"Ливерпуль" футболчиси Лондон клубига ўтади

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харри Уилсон "Фулхэм"га ўтишга яқин турибди.

The Athletic нашри мухбири Жеймс Пирснинг хабар беришича, Лондон клуби 24 ёшли уэльслик футболчининг трансфер бўйича мерсисайдликлар билан келишувга эришган. Унга кўра, “Фулхэм” Уилсоннинг трансфери учун “Ливерпуль”га 14 миллион евро тўлайди.

Харри Уилсон ўтган мавсумни "Кардифф" сафида ижарада ўтказган эди. У ушбу жамоада 38 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 11 та голли узатм ёздириб қўйди.

Уилсон яқинда бўлиб ўтган “Евро-2020”да Уэльс шарафини ҳимоя қилди.

Comments

You must be logged in to commet!