Ads

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлейн Иккинчи премьер-лиганинг "Дерби"-U23га қарши баҳсида иштирок этди.

25 ёшли англиялик футболчи ўйинни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлим охирларида захирага олинди. Эътиборлиси, бу Окслейд-Чемберлейн учун сўнгги 11 ойдаги илк расмий учрашув бўлди. У охирги марта 2018 йилнинг 24 апрелида “Рома”га қарши ЕЧЛ ярим финалида иштирок этган эди. У айнан ўша баҳсда жиддий жароҳат олган эди.