"Ливерпуль" клуби марказий ҳимоячиси Деян Ловрен барибир "Зенит"га ўтадиган бўлди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра, питерликлар 31 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери борасида мерсисайдликлар билан келишувга эришган. Энди “Зенит” Ловрен учун “Ливерпуль”га 12 млн евро тўлайди.

Айтиш керакки, даставвал Россия чемпиони Деян учун Англия чемпионига 10 млн евро таклиф қилган эди.

Ловрен “Зенит” билан “2+1” кўринишида шартнома имзолаши кутилмоқда. Унинг рус грандидаги йиллик маоши эса 2,5 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)