“Ливерпуль” футболчисининг ота-онаси қутқарилди. Отишмада қурбонлар бор
“Ливерпуль” футболчиси Луис Диаснинг ота-онаси Колумбияда бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғрилаб кетилганди.
Маълумотларга қараганда, вақеа шанба куни Барранкасе шаҳрида рўй берган. Футболчининг ота-онаси қариндошларини кўриш учун кетаётганида йўлда ёқилғи қуйиш шаҳобчасида тўхтайди. Ўша пайт тўрт нафар қуролланган шахс мотоциклларда келиб уларга ҳужум қилади ва машинасини тортиб олиб, номаълум томонга кетади.
Полиция олиб борган тезкор ишлар самарасида биринчи бўлиб Луиснинг онаси қутқарилади. Бу ҳақда шахсан Колумбия презиенти Густаво Петро баёнот берди.
Луиснинг отасини қутқариш анча қийин кечди. Полиция жиноятчилар билан отишма қилишга мажбур бўлди. Оқибатда тўрт жиноятчидан иккитаси ўлдирилди.
Полиция кучлари Луиснинг отасини ҳам қутқаришга муваффав бўлди.
“Ливерпуль” футболчиси бўлиб ўтган воқеаларга ҳали муносабат билдиргани йўқ.
26 ёшли Луис Диас 2022 йилнинг январидан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилмоқда. У Колумбия терма жамоаси сафида 43 та учрашувда рақиблар дарвозасини 9 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар