"Ливерпуль" ғалаба қозонган баҳсда Салах рекорд ўрнатди

Муҳаммад Салах "Ливерпуль" сафида премьер-лигада гол уриш бўйича Робби Фаулернинг рекордини янгилади.

"Қизиллар" 7:0 ҳисобида  "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонган учрашувида Салах дубль қайд этиб, "Ливерпуль" сафида АПЛдаги 128-129- та голларини урди. Мисрлик футболчи Робби Фаулер турнирда энг кўп гол уриш бўйича клуб рекордини янгилади.

Бундан ташқари Салах АПЛда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига урган голлари сони бўйича ҳам Алан Ширерга етиб олди. Икки футболчи ҳам турнирда "қизил иблислар" дарвозасини 10 мартадан  ишғол этган ва бу эса чемпионатдаги энг яхши кўрсаткичдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!