“Ливерпуль” ҳеч қачон МЮдек бўлолмайди!

30 йиллик танаффусдан сўнг чемпионлик унвонини қўлга киритишга яқин турган “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси “Манчестер Юнайтед” сэр Алекс Фергюсон қўл остида эришган натижаларни такрорлай олмаслигини тан олди.

Маълумки, Фергюсон 1992-2013 йиллар давомида МЮни 13 маротаба чемпион қилганди.

- Ҳақиқатни айтадиган бўлсам, МЮнинг натижаларини такрорлай олмаймиз. Уларнинг ажойиб мураббийи бор эди. У ҳар бир футболчидан қандай қилиб узоқ йиллар давомида самарали фойдаланиш усулини биларди. Фергюсон янги ўйинчиларни ҳам зўр танларди. Бизнинг рақибларимиз ҳам қараб тургани йўқ. “Манчестер Юнайтед” кучаймоқда, “Челси” трансфер бозорида фаол, - деди Клопп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)