"Ливерпуль" футболчилари Трент Александр-Арнольд ва Эндрю Робертсон Премьер-лигада энг кўп голда иштирок этган ҳимоячилар рейтингида биринчи поғонани эгаллади. Бу статистика 2017/18 йилдан то ҳозирги кунгача ҳисобга олинган.

АПЛ 3-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши баҳсда Робертсон Трентнинг узатмасини голга айлантирди. Шундай қилиб, ҳар икки фулбек гол+пас тизимида 33 очко тўплаб, самарадорлик рўйхатида қўшҳокимлик ўрнатди. Кучли учликка 22 очкога эга Аспиликуэта якун ясаган.

Кейинги поғоналарда Патрик ван Анхолт («Кристал Пэлас», 16), Люка Динь («Эвертон», 14), Виржил ван Дейк («Ливерпуль», 13) ҳамда Натан Аке («Манчестер Сити», 13) жойлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар