"Ливерпуль" ҳужумчиси А Серияга йўл олиши мумкин

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дивок Ориги жамоани тарк этишга яқин турибди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 26 ёшли бельгиялик футболчининг хизматлари “Аталанта” ва “Милан”га таклиф қилинган. У бир мавсум учун 3,5-4 миллион евро маош сўрамоқда.

Оригининг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди, аммо келишув яна бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

Ориги жорий мавсумда жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!