"Ливерпуль" ҳужумчиси билан шошилмасдан қарор қабул қилмоқда

CHERY AUTO

Ҳозирча клуб 28 ёшли колумбиялик футболчи Луис Диас бўйича ҳеч қандай расмий таклиф олмаган.

Tecno

Журналист Пипе Сьерранинг хабарига кўра, "қизиллар" уни сотишдан кўра, шартномасини узайтиришни афзал кўришмоқда. Агар Диас билан келишувга эришилмаса, унда унинг трансфери масаласи кўриб чиқилади.

Футболчининг ўзи шартномани узайтириш имкониятини инкор этмаяпти, бироқ Саудия Арабистонига кўчиш ва агар имкон бўлса, "Барселона"га ўтиш ғоясига ҳам очиқ муносабатда.

Transfermarkt портали Диасни 70 миллион еврoга баҳолаган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!