"Ливерпуль" ҳужумчисига рус клуби қизиқиб қолди

Москванинг ЦСКА клуби "Ливерпул"нинг ёш ҳужумчиси Тайво Авоньининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

"Чемпионат" нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 21 ёшли нигериялик футболчисини 16,7 млн еврога баҳолашмоқда. Айтиш керакки, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Авоньи 2015 йилдан буён “Ливерпуль” аъзоси ҳисобланади. Бироқ, у шу пайтгача асосий жамоада бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмаган. У ўтган мавсумни "Гент" ва "Мускрон" жамоаларида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!