“Ливерпуль” ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда
"Ливерпуль" ҳужумчиси Диого Жота клуб билан шартномасини узайтириши мумкин. “The Telegraph” нашри хабарига кўра, инглиз клуби 25 ёшли португалияликка яхшиланган битим тайёрламоқда.
Жотанинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Португалиялик форвард 2020 йилнинг сентябрь ойида 45 миллион евро эвазига “Вулверхэмтон”дан мерсисайдликлар сафига ўтган эди. Ўшандан бери у "қизиллар"нинг барча мусобақалар доирасидаги 85 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 34 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар